Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МАК 2019 йил январида Airbus A320neo самолётларини қабул қилиб олади
Panasonic Avionics Corporation (PAC) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига 2019 йил январь ойида етказиб бериладиган иккита Airbus A320Neo самолётлари бортига IFEC X-Series’ни тақдим этади. Бу ҳақда МАК хабарида айтилади.
Бундан ташқари, PAC’нинг алоқа хизматлари ҳозир фойдаланишда бўлган учта Boeing 787 Dreamliner самолётларида жорий этилади.
Компания самолётларни ҳар бир ўриндиқ учун Multi-Touch HD-экранлар ва USB қувватлантирувчи қурилмалар билан жиҳозлайди. Самолётларни модернизация қилиш бўйича ишлар Uzbekistan Airways Technics базасида олиб борилади.
МАКнинг барча янги самолётлари Wi-Fi-сервислари билан ҳам жиҳозланади. Етказиб берувчи компаниядан маълум қилишларича, унинг асосий афзаллиги - интернетнинг яхшиланган ўтказиш имконияти, у оқимли видеони томоша қилиш имконини беради.
Дримлайнерлар йўловчилари парвоз вақтида мобиль телефонлардан фойдаланиши ҳамда CNN, Euronews, CNBC, NHK, Sky News Arabia, BBC World News ва Sport 24 каби телеканалларни жонли эфирда кўришлари мумкин.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026