19:40 / 30.09.2018
16318

43 ёшли Оксана Чусовитина Париждаги Жаҳон кубогида олтин медал олди

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини афсонавий спортчи Оксана Чусовитина ҳимоя қилмоқда.

У бугун таяниб сакраш машқларида чиқиш қилди ва энг юқори баллни тўплаб, олтин медал соҳибасига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Канада ва Словения терма жамоаси аъзоларига насиб қилди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини тадқим этади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда 43 ёшда бўлган Оксана Чусовитина 2016 йили, 41 ёшда эканида Олимпиада ўйинларида иштирок этган энг ёши катта гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди. 

1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 йилларда ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган.

Чусовитина яқинда Жакартада ўтказилган Осиё ўйинларида таяниб сакраш бўйича баҳсларда кумуш медални қўлга киритганди.

Top