Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғчадаги болалар учун жисмоний шахс шахсий идентификация рақами берилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан белгиланишича, “UZINFOCOM” давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2019 йил 1 январгача:
болани давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича давлат хизматидан фойдаланганда;
мактабгача таълим муассасаларида таълим олаётган болалар учун жисмоний шахс шахсий идентификация рақамини бериш бўйича хизматни жорий этади.
Мактабгача таълим вазирлиги:
а) ўн кунлик муддатда Давлат мактабгача таълим муассасаларининг Васийлик кенгашларини тугатади ҳамда Давлат мактабгача таълим муассасаларининг Кузатув кенгашларини тузади;
б) бир ойлик муддатда:
давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан дам олиш кунларида ва иш куни тугагандан кейин белгиланган дастурдан ташқари фаолият ихтисослиги бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш (болаларни парваришлаш, қараб туриш, ўқитиш бўйича ва бошқалар) тартибини тасдиқлайди;
Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақида низомни тасдиқласин ва унда, шу жумладан, Кузатув кенгашига Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан мактабгача таълим муассасаси раҳбарини сайлаш ҳуқуқи берилиши назарда тутилади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026