Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти Ҳиндистон вице-президентини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳридаги ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси вице-президенти, сенат раиси Венкая Найдуни қабул қилди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда мамлакатлар алоқаларини ривожлантиришнинг турли жиҳатлари, ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди тор доирада учрашув ўтказганди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026