Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Индонезиядаги зилзила ва цунами асоратлари
Мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлган Индонезиядаги вайронкор цунами асоратлари видеоси South China Morning Post'да тақдим этилди.
Цунамини келтириб чиқарган зилзила Сулавеси оролида рўй берди. Телефон ва учувчисиз қурилмадан олинган видеоёзувларда табиий офат натижасида вайрон бўлган ва сув остида қолган бинолар, қурбонларни кўриш мумкин.
28 сентябрь куни Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила қайд этилган. Ер силкинишидан кейин оролга икки метрли тўлқин ёпирилган. Зилзила натижасида минглаб уйлар, меҳмонхоналар, шифохоналар ва савдо марказлари вайрон бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила ва цунами натижасида ҳалок бўлганлар сони 1200 дан ошган.
Мавзуга оид
08:02 / 11.04.2026
Космосдан тарихий кузатув: цунами пайдо бўлиши илк бор муҳрланди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026