Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика қон қуйиш марказига янги директор тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида лавозим тайинлови амалга оширилди. Аълонур Бахтинурович Саидов Республика қон қуйиш маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга қон қуйиш тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, аҳолига трансфузиология бўйича даволаш-маслаҳат ёрдами ҳамда соҳада илмий-тадқиқот, илмий-амалий ва ташкилий-услубий ишларни янада кучайтириш вазифалари берилган. Шунингдек, аҳолини хавфсиз қон таркибий қисмлари ва препаратларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш, ушбу мақсадда беғараз доимий донорлар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қон тайёрлаш ҳажмларини мунтазам ошириб бориш каби муҳим йўналишлар юклатилган.
Аълонур Саидов соҳага хорижнинг энг илғор ва замонавий усуллари, инновацион технологияларни кенг жорий қилиш, қон компанентлари тури ва сифатини яхшилаш, қон қуйиш хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини мунтазам ошириш бориш, хориждаги нуфузли қон қуйиш муассасалари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланган.
Маълумот учун: А. Саидов бугунгача Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг ўрнига кеча, 4 октябрь куни Абдураҳмон Қаюмов тайинланган эди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
08:47 / 10.12.2025