Жаҳон | 14:00 / 05.10.2018
20467
2 дақиқада ўқилади

«Шимолий оқим - 2» можароси. Украина Россияга «Б режаси» билан таҳдид қилди

Фото: РИА Новости

Украинанинг «Нафтогаз» компанияси бош тижорат директори Юрий Витренконинг айтишича, Киевда «Шимолий оқим - 2» газ қувури ишга тушириладиган бўлса, захира режаси ҳам мавжуд. Бу ҳақда Украина оммавий ахборот воситаларига таяниб, РИА «Новости» хабар бермоқда.

Витренконинг сўзларига кўра, «Б режаси»га кўра Украина томони Россиядан 12 миллиард долларни товон пули сифатида талаб қилади. Ушбу миқдор Киев томонидан Халқаро арбитраж судига берилган даъво аризасида кўрсатилган ва «Шимолий оқим - 2» иш бошлаши оқибатида ҳамда мамлакат газ ташиш тизимининг ишсиз қолиши натижасида Украинага етказиладиган зарарни қоплаш ҳисобланади.

Витренко кўрсатилган миқдорни «охиригача олинмаган тариф даромади учун компенсация», деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Трампга газ бўйича қандай жавоб қайтаргани маълум бўлганди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Германия канцлери Ангела Меркель билан бирга мамлакатлар Россия газини сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлигини ҳимоя қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид