Жаҳон | 14:09 / 05.10.2018
24454
1 дақиқада ўқилади

Украинада «Москвага етиб борадиган» ракеталар ҳақида маълум қилишди

Фото: mil.gov.ua

Украиналик ҳарбий мутахассис Валентин Бадракнинг маълум қилишича, Украинада «Москвага етиб бориши» мумкин бўлган ракеталар яратилмоқда. У бу ҳақда UkrLife нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Экспертнинг маълум қилишича, Россия билан можаро Украинада ҳарбий технологиялар ривожланишининг ўсишига сабаб бўлди. Унинг сўзларига кўра, украиналик муҳандислар Россия қуролли кучлардан кўра кўпроқ ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Бадракнинг ишонч билдиришича, янги қурол Киевга «музокаралар оҳангини ўзгартириши»га имкон беради, сабаби бу ракеталар билан Украина расмийлари «ўз шартларини белгилаши» мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина «Шимолий оқим - 2» можароси туфайли Россияга «Б режаси» билан таҳдид қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид