Жаҳон | 07:39 / 08.10.2018
4234
1 дақиқада ўқилади

Абэ Ким Чен Ин билан учрашмоқчи

Фото: Financial Times

Япония бош вазири Синдзо Абэ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда у The Financial Times нашрига берган интервьюсида айтди.

Абэнинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида мавжуд бўлган ишончсизликни бартараф этиш учун шахсий учрашув ўтказиш керак.

«Мен ўзаро ишончсизликни бартараф этиш мақсадида раис Ким Чен Ин билан юзма-юз суҳбатлашишим керак, деб ўйлайман», - дея аниқлик киритди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР асосий ракета полигонини бузиш ишларини тўхтатиб қўйгани хабар берилганди.

Мавзуга оид