Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги боғчада 32 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарланди
Мактабгача таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб чиқмоқда.
Маълумот вазирликка етиб келгач, МТВ мутахассисларидан иборат комиссия дарҳол воқеа жойига йўл олди, дейилади вазирликнинг Facebook’даги саҳифасида.
Қайд этилишича, жойда Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳам иш олиб бормоқдалар. Жиддий ҳолатлар қайд этилмаган, ҳозирги вақтда икки нафар тарбияланувчи касалхонадан уйга қўйиб юборилган, қолган болаларни ҳам уйга қўйиб юбориш ишлари давом этмоқда.
Болалар тиббий кўрик ва лаборатория назоратидан ўтказилди. Ушбу суриштирув натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади. Келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:30
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026