Жаҳон | 20:01 / 11.10.2018
7677
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британиядаги пентхаус рекорд даражадаги нархга сотилди

Фото: John Stillwell/PA

Девелопер Ник Кэнди Лондондаги One Hyde Park мажмуасидаги пентхаусни 160 млн фунт стерлингга (210 млн доллар) сотишга муваффақ бўлди. Бу битим қиймати Буюк Британия учун рекорд қиймат бўлган. Девелопер пентхаусни ўзининг офшор компанияларига сотган.

Кэнди One Hyde Park мажмуасини укаси билан бирга қуриб, икки қаватли пентхаусга мажмуа фойдаланишга топширилган вақтдан бери эгалик қилиб келган. Квартира бинодаги охирги икки қаватни эгаллаган. 

Британия кўчмас мулк бозоридаги аввалги рекорд қийматдаги битим россиялик миллиардер Андрей Бородинга тегишли. У 2011 йилда 3 қаватли бинони 140 млн фунт стерлингга сотиб олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид