Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрай тумани ёнида кўп йиллар давомида тўпланиб қолган чиқиндилар тозаланмоқда
Бугун Мирзо Улуғбек туманида кенг кўламли бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин тус олган, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, тумандаги Тошкент вилоятининг Қибрай тумани билан чегарадош қисмида кўп йиллик тўпланиб қолган чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу масканда асосан қурилиш чиқиндилари исталган жойга одамлар томонидан ташлаб кетилган. Бунинг оқибатида бу ҳудудда баланд-баланд тоғлар каби чиқиндилар пайдо бўлган.
Бугун 90тага яқин техникалар ушбу масканнинг обод бўлиши учун хизмат қилмоқда, дейилади хабарда.
“Фуқароларимиздан ўз хонадонларини обод қилиши эвазига бошқа бир ҳудудни ахлатхонага айлантирмаслигини, қолаверса чиқиндиларни махсус ахлатхоналарга ташлашларини сўраган бўлар эдик!” - дейилади Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабарида.
Мавзуга оид
15:46 / 06.03.2026
Қибрайда тақиқланган дори воситалари савдосига чек қўйилди
13:06 / 05.03.2026
Чирчиқ дарёси соҳилида тозалаш ишлари бошланди
11:45 / 03.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
09:20 / 26.02.2026