Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ коалицияси Сурияда оқ фосфорли снарядлардан фойдаланди
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция оқ фосфордан фойдаланган ҳолда Сурия ҳудудига зарба берди. Бу модда халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган, дея хабар бермоқда SANA ўз манбаларига таянган ҳолда.
Хабар қилинишича, Дейр-аз-Зор вилоятидаги Ҳажин шаҳрига авиазарбалар берилган.
Ҳозирги пайтда зарба оқибатида қурбон бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сурияда яна F-22 қирувчиларини қўллаши мумкин экани хабар қилинганди.
The Drive хабарига кўра, Сурияга Россияда ишлаб чиқарилган С-300 зенит ракета комплекслари топширилганидан сўнг, Қўшма Штатлар Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда яна F-22 қирувчиларидан фойдаланишни бошлаши мумкин.