Ўзбекистон | 14:31 / 16.10.2018
5014
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролар йиғини раисининг навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилади

Фото: ИА Regnum

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Қонун билан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилиши белгиланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Шу муносабат билан, фуқаролар йиғинлари амалдаги раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг ваколатлари муддати 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинларининг янги раислари (оқсоқоллари) сайлангунига қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фуқаролар йиғини раиси энди уч йилга сайланиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид