08:32 / 20.10.2018
3396

АҚШ ва КХДР саммитининг эҳтимолий санаси маълум қилинди

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Америка маъмуриятидаги манбанинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея ўртасидаги кейинги саммит 2019 йилда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Манба сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви келгуси йил бошида рўй бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва КХДР кейинги саммитининг санаси ҳамда ўтказиладиган жойи айтилганди.

Япониянинг «Асахи» газетаси Қўшма Штатлар ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда хабар беришича, АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги навбатдаги саммит ноябрь ойида Европа шаҳарларидан бирида бўлиб ўтиши мумкин.

Нашр манбаларининг ишонч билдиришича, саммит ноябрь ойининг ўрталарида ўтказилади. Газета маълумотларига кўра, Стокгольм ва Женева ҳозирги вақтда бу учрашувни ўтказиш жойи сифатида кўрилмоқда, томонлар шу ҳафта ушбу масалани муҳокама қиладилар.

Top