Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва КХДР саммитининг эҳтимолий санаси маълум қилинди
Фото: Jonathan Ernst/Reuters
Америка маъмуриятидаги манбанинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея ўртасидаги кейинги саммит 2019 йилда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Манба сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви келгуси йил бошида рўй бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва КХДР кейинги саммитининг санаси ҳамда ўтказиладиган жойи айтилганди.
Япониянинг «Асахи» газетаси Қўшма Штатлар ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда хабар беришича, АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги навбатдаги саммит ноябрь ойида Европа шаҳарларидан бирида бўлиб ўтиши мумкин.
Нашр манбаларининг ишонч билдиришича, саммит ноябрь ойининг ўрталарида ўтказилади. Газета маълумотларига кўра, Стокгольм ва Женева ҳозирги вақтда бу учрашувни ўтказиш жойи сифатида кўрилмоқда, томонлар шу ҳафта ушбу масалани муҳокама қиладилар.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026