Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолиси доллар курси ўсишини кутмоқда
Фото: УНИАН
Марказий банк томонидан сўровда иштирок этганларнинг катта қисми фикрича, Ўзбекистонда декабрь ойининг охирига келиб доллар курси 8289 - 8310 сўмлик кўрсаткичда бўлади. Бу ҳақда Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари, 2018 йил III чорак» ҳисоботида айтилади.
2018 йил январь - сентябрда ўтказилган сўровда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида жами 750 нафар жисмоний шахс ва 300 та юридик шахс иштирок этди.
Сўров якунлари бўйича «8289-8310 сўм» варианти ҳам жисмоний шахслар, ҳам юридик шахслар томонидан энг кўп танланди. Респондентлар бир оз камроқ даражада «7882 - 7890» вариантини кўрсатишди. Долларнинг курси 7500 сўм атрофида бўлишига ишонаётганлар сони жуда кам.
Қайд этиш керакки, охирги ойлардаги сўмнинг қадрсизлана бошлаши сўровда иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларнинг келгусидаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан алмашув курси бўйича кутилмаларида ўз аксини топди.
Мавзуга оид
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:09 / 10.12.2025
Ўзбекистонда ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
19:19 / 04.12.2025