Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Қошиқчи саудиялик шаҳзоданинг акаси билан АҚШда учрашган
Фото:Middle East Monitor / Handout via Reuters
Саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчи ўлимидан бир неча ой олдин Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси Холид бин Салмон билан учрашган. Бу ҳақда NBC уч нафар манбага асосан хабар бермоқда.
Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг акаси ҳисобланади.
Телеканал маълумотларига кўра, уларнинг Вашингтондаги учрашуви ярим соат давом этган. Журналист ва элчи айнан нима ҳақида суҳбатлашганига аниқлик киритилмаган, бироқ NBC’дан таъкидлашларича, Қошиқчининг ўзи кейинчалик бу учрашувни «ижобий» дея таърифлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Жамол Қошиқчи бўғиб ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.
ABC телеканалининг номини ошкор этишдан бош тортган саудиялик амалдорга асосан хабар қилишича, Жамол Қошиқчи подшоҳликнинг Истанбулдаги консуллигида «бўғиб ўлдирилган», бу ҳолат у бинони тарк этиш ва ёрдам сўрашга уринганидан сўнг юз берган.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026