Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Москва энергетика институти филиали ташкил этилади
Ўзбекистонда Россия Федерациясининг “МЭИ” Миллий тадқиқот университети филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида “МЭИ” Миллий тадқиқот университети” (Россия Федерацияси) Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Москва энергетика институти - энергетика, электротехника, радиотехника, электроника, ахборот технологиялари ва менежмент соҳасида Россиянинг етакчи университети. 1930 йилда ташкил топган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026