Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2018 йил 24 октябрь куни “Саноатчилар” МФЙда яшовчи С.М. (аёл) уйининг ювиниш хонасида иситиш печига ўрнатилган суюлтирилган газ босими кўтарилиб кетиши туфайли ис газидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл тумани эр-хотин ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмганди.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026