Спорт | 18:23 / 29.10.2018
6740
2 дақиқада ўқилади

Маротта «Интер» таклифига рози бўлди

«Ювентус»нинг собиқ бош директори Жузеппе Маротта худди шу лавозимда ишлаш учун «Интер»га келишга рози бўлди, аммо у дастлаб туринликлар билан шартномасини тўла бекор қилиб олиши зарур. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Нашрга кўра, Маротта «Юве» билан ўртадаги алоқаларни расман узиши биланоқ «Интер» таклиф этган ҳужжатларга имзо қўяди.

«Нерадзурри»нинг ҳозирги бош ижрочи директори Алекссандро Антонелло клубдаги фаолиятини Маротта билан бирга давом эттириши айтилмоқда.

Қўшимча қилинишича, Эрик Тоҳир ўрнига «Интер»нинг янги президенти сифатида иш бошлаган 26 ёшли Стивен Чжан клубнинг 110 йиллик тарихида давомидаги энг ёш президентга айланган. У ўтган ҳафта бўлиб ўтган матбуот анжуманида 62 ёшли функционерни «буюк инсон» сифатида таърифлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Маротта «Юве» раҳбарияти қарори билан сентябрь охирида лавозимидан кетган эди. Унинг Туриндаги 8 йиллик бошқаруви даврида жамоа 7 карра Италия чемпиони бўлди, икки марта ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.

Мавзуга оид