Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаевнинг ишдан олиниши кутиляпти

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Зойир Мирзаев лавозимидан озод этилади. Бу ҳақда Kun.uz’нинг ҳукуматдаги ишончли манбалари хабар берди.
Маълум қилинишича, Зойир Мирзаев бугун Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 27 октябрь ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блокнот тутган олти кишининг ариқ сувида тургани тасвирланган суратни муҳокама қилишди. Kun.uz мухбирлари суриштируви давомида ушбу ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, “Абдуносир Ғулом” фермер хўжалиги майдонида юз бергани аниқланди.
Kun.uz’га ўша куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев Оққўрғонда, сувга ботган олтовлондан сал нарида бўлгани ҳақида туман ҳокими ўринбосари Шерзод Муродов айтиб берганди.
Маълумки, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарларнинг бурчи, масъулияти ва маънавияти масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Давлат раҳбари, жумладан, бундай деганди: "Иш юзасидан талабчанлик қилиш бошқа, одамларнинг шахсиятига тегиш бутунлай бошқа нарса. Одамлар иш юзасидан сизга бўйсуниши мумкин, бошқа ҳар қандай масалада сиз билан теппа-тенг ҳуқуққа эга эканини асло эсдан чиқарманг. ...Барчамиз яхши биламиз, халқимиз ориятли, номусли халқ. Халқимиз барча нарсага чидаши мумкин, лекин такрор-такрор айтаман, адолатсизлик ва ноҳақликка чидай олмайди. Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади. Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши зарур”.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади
Иқтисодиёт | 15:52
-
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди
Жаҳон | 15:38
-
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди
Иқтисодиёт | 15:34
Мавзуга оид

22:08 / 24.01.2025
Тошкент вилоятида эри томонидан калтакланган аёл вафот этди

20:01 / 10.01.2025
16 йиллик рекорд: энг кўп ишонч билдирилган ҳокимлар

23:13 / 28.11.2024
Тошкент вилоятида ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

11:53 / 06.11.2024