Жаҳон | 09:04 / 31.10.2018
3168
1 дақиқада ўқилади

Эквадор Ассанжни «бўҳтонлардан тийилишга» чақирди

Фото: Peter Nicholls/Reuters

Эквадор Ташқи ишлар вазирлиги WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанжни ҳукумат ҳақида кескин ва асосланмаган баёнотлардан тийилишга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Вазирликнинг Ассанжга эслатишича, Эквадор унга сиёсий бошпана тақдим этди.

Ташқи ишлар вазирлиги Жулиан Ассанжни мамлакат суверенитети ва яхши номига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳамда «асосланмаган бўҳтонлардан тийилишга» чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ассанж Эквадор талабларини бажаришдан бош тортганди.

EFE агентлиги хабарига кўра, WikiLeaks асосчиси Эквадор ҳукумати томонидан ўзи учун тузиб чиқилган хатти-ҳаракат қоидаларига амал қилишдан бош тортган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид