Жаҳон | 14:48 / 31.10.2018
4431
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва АҚШ КХДР бўйича янги гуруҳ тузади

Фото: REUTERS

Америка Қўшма Штатлари ва Жанубий Корея КХДР бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун ишчи гуруҳ тузадилар. Бу ҳақда «Рёнхап» Давлат департаменти вакили Роберт Палладинога асосан хабар бермоқда.

Бундай келишувга АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Стивен Бигуннинг Сеулга сафари чоғида эришилган.

«Ҳар икки мамлакат дипломатия, ядросизлантириш, санкцияларга риоя этиш ҳамда БМТ санкцияларига амал қилувчи Кореялараро ҳамкорлик бўйича ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириши мумкин бўлган янги ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди», - дея айтиб ўтди Палладино. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ваъда берганди.

КХДР халқ қуролли кучлари вазири ўринбосари Ким Хён Рённинг маълум қилишича, мамлакат Корея ярим оролида узоқ муддатли тинчликка эришиш учун ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид