ОАВ: Дэвид Кэмерон Британия ташқи ишлар вазири бўлмоқчи
Brexit бўйича референдумдан кейин истеъфога чиққан Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ўз дўстларига катта сиёсатга қайтиш йўлларини кўриб чиқаётгани ҳақида айтган. Бу ҳақда The Sun манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Газета суҳбатдошларидан бирининг айтишича, Кэмерон истеъфодан кейинги икки йил ичида «жуда зерикиб кетган».
«Дэвид давлат хизматидаги иш учун яралган. У охирги пайтларда яна катта сиёсатга қайтиш истагида эканини тез-тез айтмоқда», - деди собиқ бош вазирнинг дўсти.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Кэмерон «жуда ёш» ва «эндигина 52 ёшга» тўлди.
Сиёсатчининг бошқа бир яқин дўсти қўшимча қилишича, Кэмерон Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимини эгаллаш ниятида.
Маълумот учун, Кэмерон 2017 йилда «ҳали қайтиб келиши» ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ва ЕИ Brexit’га доир яна бир келишувга эришганди.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024