Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хитой инсон шахсини қадам босишидан аниқлаш технологиясини жорий этди
Пекин ва Шанхай «қадам босишдан шахсни аниқлаш» технологияси жорий этилган дастлабки шаҳарлар бўлди. Маҳаллий полиция эндиликда сунъий онг ёрдамида инсон шахсини қадам босиши орқали ҳам аниқлай оладиган бўлди.
Ушбу тизимни ишлаб чиққан Watrix компанияси бош директори Хуан Юнчжэннинг айтишича, мазкур ишланма инсон шахсини 50 метргача масофада ортидан ёки унинг юзи тўлалигича яширилган бўлса ҳам аниқлай олади.
Watrix дастурий таъминоти видеоёзувдан керакли инсон тасвирини ажратиб олади ва тизим унинг қандай қадам босишини таҳлил қилиб чиқади. Мазкур ишланма реал вақт режимида инсон шахсини аниқлай олмайди: видеоёзувни дастурга юклаш лозим бўлади.
Юнчжэннинг таъкидлашича, тизим 94 фоиз аниқликда ишлайди. Унинг сўзларига кўра, ушбу технология инсон юзи орқали унинг шахсини аниқлаш тизими билан биргаликда янада самарали натижа беради.
Шахсни қадам босиши орқали аниқлаш технологияси янгилик эмас: Япония, Буюк Британия ва АҚШда бу борада камида 10 йилдан буён иш олиб борилмоқда.
Хитой кузатув камералари сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради: мамлакатда 170 миллионта қурилмадан иборат тизим фаолият кўрсатади. Хитой полицияси 2017 йилдан буён инсон шахсини аниқлашда улардан фойдаланиб келмоқда. Кузатув камералари билан боғлиқ энг шов-шувли воқеа 2018 йил апрелида содир бўлган: тизим 70 минг нафар томошабин орасидаги гумонланувчини аниқлай олган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026