Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурожаат ечими: Навоий вилоят ҳокимлиги тадбиркор муаммосини ҳал қилди
Навоий вилояти ҳокимлиги KUN.UZ сайтида чиққан танқидий мақолага зудлик билан чора кўрди. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг таҳририятга маълум қилишича, 8 ноябрь куни KUN.UZ сайтида чиққан “Тадбиркорга ер берилмаяпти: Навоийда президент топшириғи қачон бажарилади?” сарлавҳали мақолада ёритилган масалалар зудлик билан жойида мутасаддилар томонидан ўрганилган ҳамда тадбиркорни қийнаб келаётган муаммо ижобий ҳал этилган.
Таҳририятга тақдим қилинган ахборотда, жумладан, шундай дейилади: “Тадбиркор Г.Эргашеванинг туман ҳокимлигига ариза орқали қилган мурожаатига асосан туман ҳокимининг жорий йил 8 ноябрдаги Қ-850-сонли қарорига асосан, унга туманнинг “Бешработ” ҳудудидан 34-контурдаги 13,4 га, шундан 12,8 га экин ери, 0.3 га ариқ ва 0.1 га дала ер майдонлари ажратиб берилди”, дея таъкидланади.



Ишонч билдирамизки, муаммоси ҳал этилган Г.Эргашева энди берилган имкониятдан тўла фойдалана олади, KUN.UZ таҳририяти эса яқин келажакда ёш тадбиркорнинг қандай натижаларга эришгани борасида алоҳида лавҳа тайёрлайди.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026