Light | 22:49 / 12.11.2018
35321
3 дақиқада ўқилади

Сайёҳ фотожамланмаси: Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундовчи 20 сурат

Асли Флоридадан бўлган, Лондонда яшовчи Элеонора исмли аёл дунёнинг турли мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилади ҳамда ўз сайтида саёҳат билан боғлиқ ғоялар, ҳикоялар ва суратлар билан бўлишади. Навбатдаги мақоласида у Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундовчи 20 сурат билан бўлишиб, уларга изоҳ берган.

«Мен бир йил давомида Ўзбекистонда яшаб, ишладим. Аксарият хориж фуқаролари каби мен ҳам илгари бу мамлакат ҳақида кўп маълумотга эга эмас эдим. Тез орада мен Ўзбекистон илгари яшаган ва саёҳат қилган барча йўналишларимдан фарқланишига амин бўлдим. Мамлакат бўйлаб уёқдан буёққа югуриб, унга меҳр қўйдим.  

Ўзбекистон Буюк Ипак йўли билан боғлиқ қадимий тарихга эга.

Маданият, савдо-сотиқ, ислом анъаналари, математика, ажойиб меъморчилик ва совет меросини ўзида жамлаган мамлакат. Ўзбекистон - кўп контрастлар мамлакати. Тошкентдаги совет меъморчилиги, яшил боғлар ва кенг кўчалардан то мовий рангли мадрасалару саҳроларгача. Сайёҳ сифатида бу ерда илиқлик ва меҳмондорчиликни ҳис қиласиз.

Ушбу постимда Ўзбекистонда яшаган давримда у ерда олинган севимли суратларим билан бўлишаман.

Қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидан тортиб, то Қорақалпоғистон орқали йўқ бўлиб бораётган Орол денгизи ҳамда Зомин миллий паркигача. Саёҳат қилиш учун тарихий обидалар ва ноёб ҳудудлар жуда кўп!

Қуйида Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорловчи 20 сурат!» - деб ёзади у.

Ёмғирли кунда Хива шаҳридаги манзара
Бухородаги Мир-Араб мадрасасига назар
Бухородаги Лаби Ҳовуз меҳмонхонаси
Орол денгизи яқинидаги Мўйноқ шаҳри
Собиқ балиқчилар шаҳри ҳисобланган Мўйноқ яқинидаги кемалар қабристони
Қачонлардир Буюк Ипак йўлининг марказий шаҳри бўлган Самарқанддаги  машҳур Регистон майдони

Ҳаракатдан тўхтаб қолган қўйлар подаси – оддий ҳолат
Самарқанддаги Шердор мадрасаси
Қорақалпоғистон автоном республикаси пойтахти Нукус яқинида туялар билан акс этган киши
Доим чиройли плиткалар фонида суратга тушиш - одат
Бухородаги Калон масжиди
Зомин миллий паркидаги тоғларга назар
Калон масжиди ҳовлиси
Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентдан Чорвоққа поездда саёҳат
Зомин миллий парки яқинидаги Зомин сув ҳавзаси
Тошкентдаги қатағон қурбонлари музейи
Бухородаги Мир-Араб мадрасаси

Мавзуга оид