Спорт | 16:20 / 13.11.2018
7753
2 дақиқада ўқилади

Гвардиола «МЮ»ни Англия чемпионлиги учун даъвогарлар сафига қўшмади

Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионлиги учун асосий даъвогарлар ҳақида гапирди.

«Менимча, «Ман Сити» худди «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» қаторида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири. Биз энг яқин таъқибчидан фақат 2 очко олдиндамиз.

Ўтган мавсумда биз «Энфилд»да очко ололмагандик, бу мавсумда эса дуранг ўйнадик. 

Биз бу мавсумда ҳам  яхши ўйнамоқдамиз. Мен ҳамиша ўйинни янада яхшилаш тадоригини кўраман.

Ҳозир ноябрь. Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, ҳали биринчи давра ҳам якунланмади, футболда ҳар нарса бўлиши мумкин.

Энди биз ўзимизни яхши ҳис қилмоқдамиз. «Ман Сити» терма жамоа ўйинлари туфайли юзага келган танаффусдан кейинги даврни яхши ўтказди, биз ундан олдинги охирги ўйинда «Ливерпуль» дарвозасига ўйин охирида пенальтидан гол уролмагандик.

Биз кейинги ой мобайнида аъло даражада ўйин кўрсатдик. Кўп гол урдик ва кўплаб голли вазиятлар яратдик. «Ман Сити» ритмга тушиб олди», – деган Гвардиола.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид