Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Польша ҳарбий соҳада Россияни босиб туриш мақсадида ҳамкорлик қилади
Пентагон АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг Польша мудофаа вазири Мариус Блашчак билан учрашуви якунлари бўйича баёнотни эълон қилди. Унда Россияни босиб туриш учун ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга тайёрлик ҳақида сўз юритилади.
«АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Пентагонда Польша мудофаа вазири Мариус Блашчак билан учрашди. Вазирлар Россияни босиб туриш учун НАТО ҳарбий соҳасида икки давлат ўртасидаги яқин алоқаларни сақлаб қолиш ниятида эканликларини тасдиқладилар», - дейилади расмий хабар матнида.
Шунингдек, Мэттис АҚШнинг Польшадаги имкониятларини кенгайтириш бўйича таклиф ҳамда Марказий Европада 4500 нафар америкалик ҳарбий хизматчини жойлаштиришда Варшаванинг ўрни учун Блашчакка миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон янада самарали лазер қуролига эга бўлмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
22:34 / 13.07.2026
Fiat Topolino мини-электромобил АҚШ бозорига чиқди
20:44 / 13.07.2026
Россия президентлиги сайловига қўйилмаган Борис Надеждин Москвада қўлга олинди
20:27 / 13.07.2026