Ўзбекистон | 20:37 / 15.11.2018
10042
1 дақиқада ўқилади

Google Earth’да Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари пайдо бўлади

Google Earth ва шунга ўхшаш дастурларга жойлаштириш учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги диққатга сазовор жойларнинг 3D модели ишлаб чиқилиши кутилмоқда. 2025 йилгача бўлган даврда Туризмни ривожлантириш концепцияси лойиҳасида шунга оид маълумотлар тақдим этилди

Шунингдек, лойиҳага кўра, Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида махсус бунёд этилаётган амфитеатрларда сайёҳларга намойиш қилиш учун 3D мэппинг форматидаги видеофильмлар ҳам яратилади. 

Бундан ташқари, «Uzbek-cuisine.com» ягона реестрига хорижий мамлакатларда жойлашган ўзбек миллий таомлари тайёрланувчи ресторанлар рўйхати киритилади. Чет мамлакатлардан Ўзбекистонга оид сўровларни киритиб, яқин орадаги ўзбек миллий таомлари ресторанлари геолокациясидан фойдаланиш мумкин бўлади.  

Концепция лойиҳасига кўра, республика таълим муассасаларида ЮНВТОнинг TedQual (Tourism Education Quality - Туристик таълим сифати) тизими бўйича туристик таълимни сертификатлаш халқаро тизими жорий қилинади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид