Арманистон бош вазири Лукашенко ва Назарбоевдан норози
Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоевдан уларнинг КХШТ бош котиби бўйича баёнотларига изоҳ талаб қилиш ниятида эканини билдирди.
Пашинян Беларусь раҳбаридан нега норози экани ҳам маълум бўлди. Қайд этилишича, у ташкилот аъзоси ҳисобланмаган Озарбойжон билан ҳарбий ташкилот саммитини муҳокама қилган. Бу 12 ноябрь куни, Лукашенко Озарбойжоннинг Минскдаги элчиси Латиф Гандилов билан учрашганида содир бўлган, деб хабар тарқатди EADaily.
Учрашувда Беларусь етакчиси КХШТ бош котиби лавозимига бир нечта номзодлар борлигини билдирди. Шу билан бирга, у Арманистон вакилининг ташкилот раҳбари бўлиши кераклигига шубҳа билан қараган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев айни фикрни қўллаб-қувватламоқда, бу ҳам Пашинянга ёқмаяпти.
«Бу, масалан, КХШТга аъзо бўлмаган бирон бир мамлакатнинг хориждаги элчисини чақириб, унга ёпиқ эшиклар шаклида ўтказилган учрашув ҳақида гапириб беришга ўхшайди», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко Беларусь КХШТда Арманистондан кейин алифбо тартиби бўйича навбатдаги мамлакат ҳисобланиши, Минск бу лавозимга кимнидир таклиф қилишга тайёр туриши кераклиги ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
15:50 / 04.11.2024