Жаҳон | 08:51 / 17.11.2018
36325
2 дақиқада ўқилади

WP: МРБ Қошиқчини ўлдиришга ким буюртма берганини аниқлади

Фото: EPA-EFE/ALI HAIDER

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг аниқлашича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини ўлдириш ҳақида буйруқ берган. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ишдан хабардор манбаларга асосан маълум қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Марказий разведка бошқармаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси акаси, мамлакатнинг АҚШдаги элчиси бўлган Холид бин Салмоннинг Қошиқчи билан телефон орқали мулоқотини тутиб олган. Холид журналистга никоҳ қуриш учун Истанбулдаги Саудия элчихонасига бориш ва тегишли ҳужжатларни олиш кераклигини айтган. Шу билан бирга, у Қошиқчини ташриф хавфсиз ўтишига ишонтирган, дея айтиб ўтишди газетага манбалар.

The Washington Post Холид элчихонада журналистни ўлдириш режалаштирилганини билгани ёки билмагани борасида аниқ маълумотга эга эмас. Бироқ, билдирилишича, Саудиянинг АҚШдаги элчиси укаси топшириғига биноан телефон қўнғироғини амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Бош прокуратураси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан беш нафар шахсга ўлим жазосини талаб қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид