Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда 106 ёшли аёл ўғрилар томонидан ўлдириб кетилди
Бразилиянинг Фейра-Нова шаҳрида яшовчи 106 ёшли кекса аёл ўғрилар қурбонига айланди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Номаълум кимсалар Антония Консейсао да Сильва исмли ушбу аёл уйида ухлаб ётганда унинг уйи томида дарча очиб, ичкарига бостириб киришган. Уйда аёлдан бошқа ҳеч ким бўлмаган: унга қаровчи ходим уйига, набираси эса базмга кетган бўлган.
Жиноятчилар, тахмин қилинишича, аёлдан пуллар қаерга яширинганини билиш мақсадида уни дўппослашган. Охир-оқибат улар аёлни бўғиб, унинг сумкасида ётган 30 реал (8 доллар) пул билан ғойиб бўлишган. Базмдан қайтган набира бувисини қонга беланиб ётган ҳолда кўрган.
Кекса аёл шаҳар аҳолисига яхши таниш бўлган. Октябрда момо 106 ёшини қаршилаган эди. Бразилияда май ойида нишонланувчи Оналар кунида у телевидениега интервью берган.
Мавзуга оид
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:40 / 14.06.2026
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026