Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:41 / 20.11.2018
12826
1 дақиқада ўқилади
Президент фармони: Франция фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисидаги президент Фармони қабул қилинди.
Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, фармонга мувофиқ эндиликда Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф чоғида ушбу давлат йирик компанияларига чақириқ билан чиққанди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш