Туркия: С-400 бўйича ҳаммаси ҳал бўлган
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг маълум қилишича, Россиядан С-400 зенит ракета комплексларини харид қилиш ҳал этиб бўлинган масаладир. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Унинг аниқлик киритишича, келишувни бекор қилиш мумкин эмас ва бу қилинмайди.
Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам ўз мамлакати Россиядан С-400 зенит ракета комплексларини сотиб олиш ниятида эканини тасдиқлади.
Аввалроқ, Туркия Россия ракета комплекси учун майдонча қуриш жараёнида экани, бу АҚШ томонидан санкциялар таҳдидига қарамай юз бераётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал камида 13 давлат Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуаларини Америка қуроли ўрнига сотиб олмоқчи экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022