Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Сеулга КХДР бўйича санкциялар борасида енгиллик берди
Фото: Getty Images
БМТ Хавфсизлик кенгаши Жанубий Кореяга Шимолий Корея бўйича айрим санкцияларда енгиллик бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Рёнхап» манбаларга асосан хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, бундай енгиллик Сеул ва Пхеньяннинг темир йўлларини бирлаштириш лойиҳаси доирасида берилди.
Таъкидланишича, Жанубий Кореяга темир йўлларнинг ҳолатини баҳолаш учун КХДР ҳудудига қатор материалларни етказиб бериш имкони тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея мамлакатларни оптик тола ёрдамида бирлаштирмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026