Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия ўз чегаралари яқинида Россия ҳарбий кемалари пайдо бўлганини маълум қилди
Латвия Миллий қуролли кучлари (МҚК)нинг хабар беришича, мамлакат денгиз чегарасидан унча узоқ бўлмаган ерда Россияга қарашли иккита ҳарбий кема аниқланган. Бу ҳақда МҚКнинг твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилди.
«Латвия махсус иқтисодий ҳудудида, ҳудудий сувлардан 11 денгиз миляси масофада, 24 ноябрь куни, ҳарбий-денгиз кучлари Россия қуролли кучларининг «Виктор Конецкий» шатакчи кемаси ва «Вишня» тоифасидаги разведка кемасини аниқлашди», - дея таъкидланади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg НАТО совуқ урушга қайтаётгани ҳақида хабар берганди.
Қайд этилишича, Шимолий Атлантика альянси Норвегияда кенг кўламли машқларни ўтказди, улар НАТО ўзининг дастлабки рақибига, шунингдек, совуқ уруш 2.0’га қайтаётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
23:00 / 13.07.2026
«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл
20:44 / 13.07.2026
Россия президентлиги сайловига қўйилмаган Борис Надеждин Москвада қўлга олинди
16:29 / 13.07.2026
Россия нефти нишонда: зарбалар натижа берадими?
10:03 / 11.07.2026