Light | 08:37 / 24.11.2018
10118
1 дақиқада ўқилади

Ҳомиладор аёллар учун қаҳва зарар экани маълум бўлди

Фото: Fotolia

Ирландиялик олимларнинг аниқлашича, кофеин ҳомиладор аёлларда ҳомила ҳажмининг пасайишига олиб келади. Тадқиқот натижалари American Journal of Clinical Nutrition'да эълон қилинди.

Тадқиқотчилар маълумотига кўра, ҳар куни истеъмол қилинган ҳар бир қўшимча 100 миллиграмм кофеин туфайли ҳомиланинг оғирлиги 72 граммга камаяди.

Таъкидланишича, кофеин истеъмол қилиш чақалоқнинг ўсишига ҳам таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қаҳванинг янги фойдаси аниқланганди.

Қаҳва ҳақидаги илмий маълумот Институти (ISIC) мутахассисларининг аниқлашича, ушбу ичимликни истеъмол қилиш инсулинга боғланган диабет касаллиги (2-турдаги диабет) хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид