Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиртирди
Фото: AP Photo/Jason DeCrow
Россия томони Азов денгизидаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши чақиртирилишини талаб қилди. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский хабар берди, деб маълум қилмоқда ТАСС.
«Азов денгизидаги вазиятнинг хавфли ривожи ва ундан кейин рўй берган ҳодисалар туфайли Россия 26 ноябрь куни Хавфсизлик кенгашининг очиқ йиғилиши зудлик билан чақиртирилишини талаб қилди. Бунда йиғилиш «Халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш» кун тартиби банди бўйича ўтказилади», - деди Полянский.
Унинг сўзларига кўра, учрашув Москва вақти билан соат 19:00га режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилганини изоҳлаб, сафарбарлик ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026