Жаҳон | 10:36 / 27.11.2018
5442
2 дақиқада ўқилади

Трамп 1 январдан Хитой товарларига божлар қийматини оширмоқчи

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига 1 январдан божлар қийматининг 10 фоиздан 25 фоизгача оширилишидан тийилиш бўйича Хитойнинг таклифини қондириш даргумонлигини айтди. Бу ҳақда Трамп The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Нашрнинг эслатишича, Трамп Пекин билан савдо музокаралари натижа келтирмаса, Хитойнинг бож киритилмаган товарлари импортига бож киритишга ваъда берганди. “Агар битимни туза олмасак, унда бож қўйилган товарлар рўйхатига яна 257 млрд долларлик товарларни қўшаман”, деб айтганди Трамп ва гап 10 фоизлик ҳамда 25 фоизлик бож ставкалари ҳақида кетаётганини қўшимча қилган. 

“Вашингтонни қаноатлантирадиган ягона битим шундан иборатки, Хитой ўз давлатини АҚШ рақобатлашиши учун очиши керак”, деб давом эттирган Трамп. 

АҚШ президенти интервьюда Хитойда йиғилувчи iPhone ва ноутбукларга ҳам бож киритилиши мумкинлигини айтган. 

Трамп бу интервьюни Аргентинада 30 ноябрь-1 декабрь кунлари ўтадиган “Катта йигирматалик” саммитига 4 кун қолганда берди. Трампнинг саммит доирасида Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашиши кутилмоқда. АҚШ президенти ўтган ҳафта ушбу учрашувда Хитой билан савдо битими тузилиши мумкинлигини айтганди.

Мавзуга оид