«Қулаган» нефть. АҚШ Яқин Шарқдан қўшинларини олиб чиқиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, нефть нархлари пастлиги туфайли Яқин Шарқ мамлакатларидан Қўшма Штатлар қўшинларини олиб чиқиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда у The Wasington Post газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги мавжудлиги сабабларидан бири Исроил ҳисобланади, бироқ нефть нархи пасайиб боргани сайин, бу минтақада қолиш учун рағбатлар ҳам йўқолиб бормоқда.
«Нефть тобора кичик роль ўйнамоқда, сабаби бизнинг ўзимиз уни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишлаб чиқаряпмиз», - дея маълум қилган Трамп.
Америка қўшинлари 2003 йилдан буён Ироқда, 2014 йилдан бери эса Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нефть нархлари рекорд даражада «қулаганди».
Мавзуга оид
21:16
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024