Жаҳон | 09:54 / 28.11.2018
21196
1 дақиқада ўқилади

Украинада АҚШ ҳарбий базаси пайдо бўлиши мумкин

Фото: РИА Новости/Михаил Маркив

Украина Қўшма Штатлар билан мамлакатда АҚШ ҳарбий базасини қуриш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда iz.ru дипломатик доиралардаги манбаларга асосан хабар қилди.

Таъкидланишича, бу маълумотни Украина Олий радаси депутати Иван Винник ҳам тасдиқлаган. Унинг билдиришича, Киевга Москванинг «таҳдидларидан» ўзини ҳимоя қилиш учун Америка базаси керак.

«Агар сиёсий даража ҳақида гапирадиган бўлсак, америкаликлар билан мулоқот олиб борилмоқда. Агар қонуний жиҳатни тилга оладиган бўлса, унда бу Украинанинг НАТОга интеграциясидан дарак беради», - дея тушунтирди Винник.

Шу билан бирга, Америка сиёсий доиралардаги манбанинг қайд этишича, бу «қадам Москва билан муносабатларни янада кескинлаштиради», шунинг учун Вашингтон ҳозирча Киевга тегишли кафолатлар бермаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФХХ украиналик денгизчилар сўроқ қилингани акс этган видеони эълон қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид