Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қора денгиздаги ҳодисада ҳарбийлари иштирок этганини тан олди
Россиялик ҳарбийлар Керч бўғозидаги ҳодисаларга жалб этилган. Бу ҳақда «Интерфакс» РФ Мудофааси бошқаруви Миллий маркази раҳбари Михаил Мизинцевга асосан хабар бермоқда.
«Россия Федерал хавфсизлик хизмати Чегара хизмати, Росморречфлот ва Жанубий ҳарбий округ кучларининг самарали ҳамкорлиги туфайли 25 ноябрь куни Россия Федерацияси ҳудудий денгизига ноқонуний кириб келган Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг провокацион ҳаракати бартараф этилди», - дея аниқлик киритди у.
25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.
Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Россия билан кенг миқёсли уруш хавфи ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026