Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореядан КХДРга ўн йил ичидаги биринчи поезд йўл олди
Сеулдан 30 ноябрь куни поезд ўн йил ичида биринчи марта КХДРга йўл олди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, унда бўлган Жанубий Корея расмий шахслари ва мутахассислари темир йўллари ҳолатини Хитой билан чегарадош бўлган Синийжу шаҳрига қадар текширувдан ўтказишади. Бу икки Корея давлати ўртасида қатновларни йўлга қўйиш учун қаерда таъмирталаб жойлар борлигини аниқлаш мақсадида керак.
Таъкидланишича, сафар 18 кун давом этади, улар давомида КХДРнинг 1200 километрлик темир йўллари текширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея мамлакатларни оптик тола ёрдамида бирлаштирмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026