Ўзбекистон | 14:52 / 03.12.2018
6051
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президентининг махсус вакили АҚШ муваққат ишлар вакили билан учрашди

2018 йилнинг 3 декабрь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Америка Қўшма Штатларининг муваққат ишлар вакили Алан Мельцер билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, суҳбатда Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон – Америка ҳамкорлигининг жорий масалалари, жумладан турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишнинг амалий жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзоднинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи муддати ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келиши маълум қилинганди.

Қўшма Штатлар Давлат департаменти хабарига кўра, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод 2-20 декабрь кунлари қатор мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюради. 

Мавзуга оид