Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик субъектлари дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига жалб қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларини, шунингдек, давлат дастурлари, йирик инвестиция лойиҳалари ва давлат аҳамиятига эта бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси ва тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Агар бундай дарё участкалари учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ёки якунланмаган бўлса, бунда дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ишларини параллел равишда олиб борилишига рухсат берилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар оқибатида зарарланган дарёлар қирғоқларини ва улардаги дамбаларни тиклашга дарё ўзанларидан қазиб олинган қум-шағал материаллари учун тўловлар ундирилмайди. Бунда лойиҳада белгиланган захира қирғоқларни ва дамбаларни тиклаш учун олинган қум-шағал материаллари ҳажмига камайтирилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан заруратга кўра олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати шакллантирилади.
Дарё ўзанларини тозалашда фақат, қирғоқлар ювилишига ҳамда яқин ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ва сув оқимларига тўсқинлик қилаётган ўзанда йиғилиб қолган қум-шағал материаллари ҳажмини қазиб олинишига рухсат этилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини президентнинг “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритади.
Комиссия ўн иш куни мобайнида участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.
“Хавфсиз дарё” ДУК беш иш куни мобайнида тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.
Лойиҳа ташкилотлари буюртмада (шартномада) кўрсатилган муддатда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Лойиҳа ҳужжатларида қуйидагилар акс этади:
лойиҳанинг мақсади;
қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳадан кутиладиган натижа;
лойиҳани амалга ошириш муддати ва жойи;
лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда техник кўрсаткичлар.
Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг “Хавфсиз дарё” ДУК икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари йигирма иш куни мобайнида ҳар-бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва “Хавфсиз дарё” ДУК вакилига ишончнома асосида топширади.
Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг “Хавфсиз дарё” ДУК икки иш куни мобайнида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материаллар тайёрланишини таъминлайди.
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материалларни тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
лойиҳанинг минимал қийматини аниқлаш;
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисида “Хавфсиз дарё” ДУК директори буйруғини ишлаб чиқиш;
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун зарур бошқа ҳужжатларни тайёрлаш.
Лойиҳанинг минимал қиймати лойиҳада кўрсатилган қум-шағал материаллари захирасининг ҳар 1 куб.м, учун лойиҳа аукционга қўйилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг икки фоизи миқдорида белгиланади.
Лойиҳанинг минимал қиймати лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нарх ҳисобланади.
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруқ “Хавфсиз дарё” ДУК директори томонидан имзоланади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;
лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;
лойиҳанинг ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи ва муддати;
лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи);
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан давлат экологик экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;
лойиҳани амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида ахборот.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026