Жаҳон | 17:02 / 08.12.2018
8747
1 дақиқада ўқилади

Хитой луноход учирди

Фото: South China Morning Post

Хитой дунёда биринчи бўлиб Ойнинг тескари қисмини тадқиқ этишга мўлжалланган Chang'e 4 миссиясини учирди. Long March 3B ракетасининг учирилиши тасвирланган кадрлар South China Morning Post газетаси томонидан YouTube’да жойлаштирилган.

Парвоз 8 декабрь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 02:00ларда (Тошкент вақти билан 7 декабрь куни 23:00) Сичан космодромидан (Сичуань жануби-ғарбий провинцияси) амалга оширилди.

Chang'e 4 автоматлаштирилган станция ва роверни ўз ичига олади. Биринчиси Ер - Ой тизимининг Лагранж L2 (сайёрадан тахминан 455 минг километр) нуқтасида жойлашган Queqiao космик аппарати ёрдамида Ер билан алоқани таъминлаб беради, иккинчиси - Ер йўлдошининг геологик тадқиқотлари билан шуғулланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ NASA илк бор Марсдаги шамол овозини ёзишга муваффақ бўлганди.

Мавзуга оид