Спорт | 09:29 / 09.12.2018
7097
2 дақиқада ўқилади

Гвардиола «Челси» билан мағлубиятли ўйин ҳақида: «Биз фантастик ўйнадик»

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 16-турида «Челси»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:2) кейин жамоасини мақтади.

– «Ман Сити» учун омадсиз кун.

– Сиз ютқазганимизни назарда тутаётган бўлсангиз керак. Аммо сиз ўйинни кўрмаган кўринасиз. «Челси» – яхши жамоа, уларда яхши футболчилар жамланишган. Аммо биринчи бўлимда биз ақл бовар қилмас даражада ўйин кўрсатдик.

Умуман бу кеча биз фантастик эдик. Мен ҳеч нарсага афсусланмайман. Биз ҳам ғалаба учун ўйнадик.

Вазиятлар яратдик. Уларда биринчи бўлимда фақат битта вазият бўлди, 44-дақиқада уларнинг ҳужумини ўтказиб юбордик.

Биз яхшироқ ўйнадик, вазиятлар яратдик, «Челси» ўз ўйинини кўрсата олмади. Улар одатдаги каби тўпга эгалик қила олишмади.

Лекин улар катта тажрибага эга, яримта вазиятдан ҳам фойдалана олишади. Ҳақиқатга тик боқиш керак.

Биз ҳамиша ғалабалардан ҳам, мағлубиятлардан ҳам сабоқ оламиз, – деган Гвардиола.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид