Жамият | 10:07 / 15.12.2018
12060
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада аёл тадбиркор фуқарони 270 млн сўмга «ухлатди»

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 3 декабрь куни Ўзбекистон туманида яшовчи Э.М. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 10 ноябрь куни Учкўприк тумани ҳудудида таниши тадбиркор Ф.Н. (аёл) умумий қиймати 270 млн 808 минг сўмлик калиш оёқ кийимларини олиб, пулини 3 кун ичида олиб келишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини шу кунга қадар бермаётганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида Ф.Н. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид